8 сентябрь куни Ўзбекистон халқаро ислом академиясида


8 сентябрь куни Ўзбекистон халқаро ислом академиясида “Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари идорасининг ташкил этилиши” мавзусида семинар-тренинг ташкил этилди.Тадбир ЗООМ платформаси орқали ҳам кенг ёритилди.

Семинарда Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази етакчи илмий ходими Шайх Абдулазиз Мансур, Ўзбекистон халқаро ислом академияси проректори Зоҳиджон Исломов, Муфтий Бобохоновлар жамғармаси директори маслаҳатчиси Амирсаидхон Усмонхўжаев, Ўзбекистон халқаро ислом академияси кафедра мудири Неъматулло Мухамедов ҳамда Тошкент ислом институти ректори Уйғун Ғофуров ўз маърузалари билан иштирок этишди.

Семинарни профессор Саидакбар  Аъзамхўжаев олиб борди ҳамда мазкур сулола вакиллари ҳақидаги ўз хотираларини иштирокчилар диққатига ҳавола этди. ЎМИ тарихи ва унинг ташкил этилишида жонбозлик кўрсатган Муфтий Бобохоновлар сулоласининг ҳаёти ва фаолиятига оид маърузалар академия талабалари ҳамда профессор-ўқитувчиларида катта қизиқиш уйғотди.

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази матбуот хизмати