Ислом цивилизацияси маркази - кеча, бугун ва келажакда


Ушбу шиор остида Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида ўтказилаётган илмий-амалий семинарнинг учинчи куни соҳа олимлари ва мутахассислари Марказ илмий жамоаси томонидан амалга оширилган ишлар, қўлга киритилган натижалар ва келажак учун режа-лойиҳалар билан танишишда давом этдилар.

Семинарнинг навбатдаги йиғилишларида “Ҳазрати Усмон Мусҳафи” зали ва “Янги Ўзбекистон – Учинчи ренессанс пойдевори” бўлимлари тақдимоти тингланди. Таъкидлаш жоизки, республикамизнинг энг йирик олимлари – ушбу йўналишларнинг мутахассислари бўлимларнинг концептуал асосларини маъқуллаган ҳолда, уларнинг тузилиши, мавжуд контентни тақдим этиш тартиби, музейга келувчиларнинг ёши, илмий тайёргарлиги ҳисобга олиниши зарурлигини алоҳида таъкидламоқдалар. Келажак лойиҳалари ҳам танқидий бурчак остида кўриб чиқилмоқда ва баҳоланмоқда. Кўп ҳолларда фикр ва мулоҳаза алмашувлар қизғин илмий баҳсларга айланиб кетмоқда.
Хулоса эса шундан иборатки, илмий-амалий семинарлар ушбу мега лойиҳа истиқболи учун катта, муҳим ва ижобий аҳамиятга эгалиги таъкидланмоқда.
23.06.2024 й.