Малайзия Ислом институти билан веб-форум ўтказилди


26 январь куни Ўзбекистоннинг Малайзиядаги элчихонаси кўмагида Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази ҳамда Малайзия Ислом цивилизацияси институти ҳамкорлигида “Мусулмон дунёси алломаларининг жаҳонда тутган ўрни” мавзусидаги халқаро илмий-амалий веб-форуми ташкил этилди.

Веб-форумда Малайзия Миллий университети, Малайзия Ислом цивилизацияси институти, Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва Ўзбекистон Халқаро ислом академияси олим ва тадқиқотчилари ўз маърузалари билан иштирок этишди.

Марказ катта илмий ходими Н.Мирзаев маърузаси барчада катта қизиқиш уйғотди.

Жаҳон илм-фани ва муқаддас ислом дини тамаддунига муносиб ҳисса қўшган буюк аждодларимизнинг бой меросини тадқиқ қилиш ва тарғиб этиш борасида Ўзбекистонда кейинги йилларда амалга оширилаётган тизимли чора-тадбирлар анжуман иштирокчилари томонидан юқори баҳоланди.

Онлайн форум оммавий ахборот воситалари ҳамда ижтимоий тармоқларда кенг ёритилди.

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази

Матбуот хизмати