Миллат ривожида ислом цивилизациясидан олинадиган ҳикматлар


“Миллат ривожида ислом цивилизациясидан олинадиган ҳикматлар” халқаро симпозиум ўтказилди

13 ноябрь куни Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази, Малайзия исломни англаш институти (IKIM) ҳамда Ўзбекистон халқаро ислом академияси ҳамкорлигида “Миллат ривожида ислом цивилизациясидан олинадиган ҳикматлар” деб номланган халқаро симпозиум бўлиб ўтди.

Симпозиумда Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази директори Ш.Миноваров, Ўзбекистон халқаро ислом академияси ректори У.Ғафуров, Малайзия исломни англаш институти раиси М.Манути, Ўзбекистон Мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Ҳ.Эшматбеков, шунингдек, профессор-ўқитувчилар ҳамда соҳа мутахассислари иштирок этишди.

Тадбирни Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази директори Ш.Миноваров очиб берди. Шундан сўнг олимлар, профессор-ўқитувчилар томонидан “Ислом цивилизациясидан ибрат олинган ҳикматлар кимлар учун?”, “Malaysia MADANI” цивилизацион лойиҳа сифатида”, “Абу Ҳафс Насафийнинг ислом илмлари ривожидаги ўрни” “Ислом ва фан тараққиёти: Малайзия тарихидан сабоқлар”, “Абу Али ибн Синонинг Қуръон оятларини шарҳлашдаги фалсафий ёндашувлари”, “Ислом цивилизациясининг давлатчилик ҳикмати”, “Ислом цивилизациясида аниқ фанлар ривожида Мусо Ал-Хоразмийнинг ҳиссаси” каби мавзуларда маърузалар ўқилди. Фикрлар алмашилиб, таклифлар киритилди.

Симпозиум иштирокчилари моҳиятан тинчлик ва бағрикенглик дини бўлган исломни тўғри англатиш ва тўғри англаш ҳозирги замонда тинчлик ва барқарорликни сақлашда муҳим аҳамиятга эга эканини таъкидладилар.