"Мусулмон алломаларининг астрономия фанига қўшган ҳиссаси" мавзусида халқаро форум ташкил этилди


    Буюк аждодларнинг жаҳон тамаддуни, диний ва дунёвий илмлар ривожига қўшган ҳиссасини замонавий усуллар ва воситалар орқали ёритиб бориш мақсадида Ислом цивилизацияси маркази томонидан жорий йилнинг 23 март куни Малайзия Миллий университети ҳузуридаги Ислом цивилизацияси институти билан ҳамкорликда “Мусулмон алломаларининг астрономия фанига қўшган ҳиссаси” мавзусида халқаро форум ташкил этилди.
   Форумда Ислом цивилизацияси маркази етакчи илмий ходими Г.Ғаниева “Муҳаммад Тарағай Улуғбек – мусулмон дунёси мутафаккири” мавзусида ўз тақдимоти билан қатнашди.   


   Тадбирда 70 дан ортиқ хорижий ва маҳаллий профессор-ўқитувчилар, илмий ходимлар ҳамда тадқиқотчилар иштирок этдилар. 
   Халқаро форум ислом цивилизациясини тадқиқ этиш соҳасининг долзарб илмий-назарий ва услубий масалаларига бағишланган амалий ҳаракатларнинг мантиқий давоми бўлди.

Халқаро алоқалар 
ва протокол бўлими