Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказининг музейи экспозициясини шакллантириш бўйича мувофиқлаштирувчи гуруҳнинг навбатдаги йиғилиши ўтказилди.


Бугун, 2019 йилнинг 9 март куни Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказининг музейи экспозициясини шакллантириш бўйича мувофиқлаштирувчи гуруҳнинг навбатдаги йиғилиши ўтказилди. Музей экспозициясида экспонатлар намойиши лойиҳаси, дизайни ва 3D тақдимотини тайёрлашда аниқ тасаввур шакллаништириш мақсадида  йиғилиш сайёр тарзда Марказ қурилиш майдонида  ташкил этилди.