Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказининг хорижий ҳамкорлари сафи кенгайди


Куннинг янгилиги: Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказининг хорижий ҳамкорлари сафи кенгайди. Бугун Марказ Германия Федератив Республикаси Берлин Эркин университети Исломшунослик институти билан Ҳамкорлик тўғрисида Меморандум имзолади. Меморандум ҳамкорликда илмий тадқиқотларни амалга ошириш, мутахассислар ва илмий ходимлар алмашувини йўлга қўйиш, ҳамкорликда илмий мақолалар эълон қилиш, конференциялар ва давра суҳбатларини амалга ошириш каби тадбирларни назарда тутади.

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази
матбуот хизмати