Тошкентда Ўзбекистон олимлари форуми бошланди


Бугун, 3 июль куни Ўзбекистон Ислом цивилизацияси маркази томонидан ташкил этилаётган “Буюк аждодлар мероси – III Ренессанс пойдевори” Ўзбекистон олимлари форуми бошланди. 500 га яқин иштирокчини қамраб олган Форумда Ўзбекистон Ислом цивилизацияси марказининг мақсад ва вазифалар, келгуси режаларини намоён этадиган 10 дан ортиқ семинарлар ва тақдимотлар ташкил этилади.