Уламолар Тошкент вилоятидаги масжидларда жума намозида маъруза қиладилар


Бугун, 9 июль куни уламоларимиз Тошкент вилоятига ташрифлари давомида қуйидаги масжидларда жума намозида маъруза қилиб берадилар:

 

Паркент тумани “Беш капа” жоме масжидига:

– Шоазим Миноваров, Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси;

– Аброр Мухтор Алий – Ўзбекистондаги Ислом цивилизация маркази масъул ходими;

– Жасур Раупов – Тошкент вилояти бош имом-хатиби.

 

Юқори Чирчиқ туманидаги “Саксон ота” ва “Барданкўл” жоме масжидларига:

– Ҳомиджон домла Ишматбеков, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари;

– Закарё домла Хафизуллаев, Юнусобод тумани “Камолиддин Ориф ал-Бухорий” масжиди имом-хатиби;

– Обиджон домла Мирҳамидов, Чирчиқ шаҳар бош имом-хатиби.

 

Паркент туманидаги “Бойқозон” ва “Сирли” жоме масжидларига:

Иброҳимжон домла Иномов, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг ўринбосари;

– Салоҳиддин домла Шарипов, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси маслаҳатчиси;

– Абдулҳаким домла Акмалов – Тошкент вилояти Охангарон шаҳар бош имом-хатиби;

 

Юқори Чирчиқ туманидаги “Абу Ҳанифа” ва “Миям Қангли” жоме масжидларига:

– Музаффар домла Комилов – Дин ишлари бўйича қўмита биринчи ўринбосари;

– Исмоил Муҳаммад Содиқ – Тошкент шаҳридаги “Шайх Муҳммад Содиқ Муҳаммад Юсуф” масжиди имом-хатиби;

– Ҳабибуллоҳ домла Абдураззоқов – Тошкент шаҳридаги “Ҳазрати Имом” масжиди имом-хатиби;

  • Зокир домла Зиятдинов, Қибрай тумани бош имом-хатиби.

 

Паркент туманидаги “Убай ибн Каъб” ва “Кунгай” жоме масжидларига:

– Абдуқаҳҳор домла Юнусов, Тошкент шаҳар бош имом-хатиби ўринбосари;

– Исҳоқжон домла Бегматов, Тошкент шаҳри “Имом Термизий”  масжиди имом-хатиби;

– Қамариддин домла Қамбаров, Янгийўл тумани бош имом-хатиби

 

Юқори Чирчиқ туманидаги “Муоз ибн Жабал” ва “Омилхон эшон” жоме масжидларига:

– Эргашали домла Рустамов, Чилонзор тумани бош имом-хатиби;

– Раббимқул домла Муҳаммадиев, Яккасарой тумани “Ракат” масжиди имом-хатиби;

– Хумоюддин домла Тошболтаев, Янгийўл шаҳар бош имом-хатиби.

 

Зангиота туманидаги “Аммор ибн Ёсир” ва “Зангиота” жоме масжидларига:

– Бахтиёр домла Сатторов, Шайхонтоҳур туман “Фирдавс” масжиди имом хатиби;

– Тоҳир домла Акрамов, Олмазор туман “Чимор ота” масжиди имом хатиби;

 

Тошкент туманидаги “Рахим ота” ва “Эшонбува” жоме масжидларига:

– Юсуфхон домла Мухиддинов, Юнусобод туман “Омина” масжиди имом хатиби;

– Ўткир домла Ҳакимов, Яккасарой туман “Усмон бин Мазъун” масжиди имом хатиби

 

Қибрай тумани “Байтиқўрғон” ва “Дўрмон” жоме масжидларига:

– Йўлдошали домла Каримов, Яшнобод тумани “Ислом ота” масжиди имом хатиби;

– Фазлиддин домла Аллаёров, Яшнобод туман “Али ибн абу Толиб” масжиди имом хатиби.

Шунингдек, уламоларимиз масжидлар атрофида жойлашган маҳалла фуқаролар йиғинлари аҳолиси билан учрашув ўтказиш, эҳтиёжманд оилаларда бўлиб, “Вақф” фондининг моддий ёрдамини етказиш ва пойтахтдаги ижтимоий объектларга ташриф буюришлари режа қилинган.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати