Хабар:


     Ислом цивилизацияси маркази кутубхонаси яна бир ноёб қўлёзма нусхаси билан бойиди. Гап 1856 йилда Лейден шаҳрида лотин ва араб тилларида чоп этилган "Замаҳшарий: тоғлар, маконлар ва сув ҳавзалари" маълумотномаси тўғрисида боряпти. Унда таниқли аждодимиз ўз даврида мавжуд бўлган географик ҳудудлар, тоғлар, халқлар ва элатлар, сув ҳавзалари тўғрисида тўплаган батафсил маълумотлар бор. Мамлакатимиз тарихи, урф-одатларимиз тўғрисидаги мавжуд маълумотларга қўшимча қимматли манбаъга эга бўлинди, деб ҳисоблашмоқда мутахассисларимиз. Асарни ўзбек тилига таржима қилишга киришилмоқда.