Хабар:


    Ҳозиргина Ўзбекистон Республикаси ва Қатар давлати ўртасидаги алоқаларни янада ривожлантириши бўйича 2021-2022 йилларга мўлжалланган йўл харитасига мувофиқ Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази ва Қатар миллий кутубхонаси ўртасида видео конференция якунига етди.

   Унда Қатар томони учун Ислом цивилизацияси маркази тақдимоти ўтказилди. шунингдек, Қатар Миллий кутубхонаси тўғрисида фильм ҳам намойиш этилди. Томонлар ҳар икки маърифат ва билим марказининг мақсадлари ҳамда интилишлари муштарак эканидан келиб чиқиб, маълумот, фихристлар, рақамлаштирилган нусхалар ва мутахассислар алмашиш, ҳамкорликда илмий-тадқиқот ишлари олиб боришга келишиб олдилар. Томонлар он-лайн равишда ва дипломатик каналлар орқали Ҳамкорлик тўғрисида англашув меморандуми матнини тайёрлашга киришдилар. Видеоконференцияда Ўзбекистон Республикасининг Кувайт ва Қатар Давлатларидаги фавқулодда ва мухтор Элчиси Б.Алоев иштирок этди.