Хабар.


   Бирлашган Миллатлар ташкилотининг маориф, фан ва маданият масалалари билан шуғулланувчи ташкилоти  - ЮНЕСКО  Ижроия кенгаши Ўзбекистон томонидан Тожикистон, Эрон ва Туркия давлатлари билан келишилган ҳолда тақдим этилган “2022 – 2023 йилларда буюк мутафаккир ва аллома Абу Райхон Берунийнинг 1050 йиллик тантаналарини кенг нишонлаш” бўйича берилган таклифини маъқуллади. Ушбу қарор ташкилотнинг 7-21 апрель кунлари онлайн тарзда ўтаётган 211 - сессиясида тасдиқланди, дея хабар берди Ўзбекистон Бош вазир ўринбосари, ЮНЕСКО ишлари бўйича Ўзбекистон миллий комиссияси раиси Азиз Абдуҳакимов.

     Шунингдек, у  ушбу қарор жорий йилнинг ноябрь ойида Париж шаҳрида бўлиб ўтадиган  ЮНЕСКО  Бош конференциясининг 41- сессиясига тасдиқлаш учун киритилишини ҳам маълум қилди.

 

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази

матбуот хизмати

(манба: “газета.uz” сайти).