Хабар.


    Ислом цивилизацияси маркази Имом Бухорий ҳазратлари тўплаган ҳадислар жамламасининг яна бир, жуда қадимги тўпламини ўз кутубхонасига қабул қилиб олди. Республикамиз Раҳбарининг 29 январдаги кўрсатмаларига мувофиқ Ислом цивилизацияси маркази, Халқаро ислом академиясида, шунингдек Бухоро ва Қўқонда Хаттотлик мактабларини тиклаш устида иш олиб борилмоқда. Қўлёзмалар ҳам одамлар каби қарийдилар, касалланадилар. Ҳозиргача тўпланган бебаҳо мерос нафақат ўрганилади, электрон нусхалар олинади, балки энг иқтидорли хаттотлар авлоди етиштирилиб, уларга қадимги қўлёзмалардан нусха (айни нусха) кўчириш топширилади. Худо хоҳласа, ушбу бўлажак ёш хаттотлар ҳунарларини пул топиш манбаига эмас, йўқолиб кетаёзган санъатга айлантирадилар. Аждодлар меросини келажак авлодларга қадар етиб боришини таъминлаб берадилар.