Хабар


Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази "Буюк аждодларимиз" тўпламини лотин ва кирилл ёзувларида (бир китобда) чоп этди. Унда Мовароуннаҳрда мусулмон ренессансининг энг кўзга кўринган фан, давлат ва адабиёт арбоблари тўғрисида маълумотлар ҳамда уларнинг асарларидан намуналар киритилди. Нашр асосан кутубхоналарга тарқатилади. Харид қилишни истаганлар қўшимча тиражга буюртма беришлари мумкин. Тел.99 862 08 43.
Асар фарзандларимиз камолига хизмат қилсин, илоҳим!