Хабар.


Халқимизнинг илмий-маънавий бойлиги ҳисобланган қадимий қўлёзма ва тошбосма асарларни сақлаш ва келажак авлодларга етказиб бериш Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази вазифаларига киради. Ўтган ойда "Ўзбекистон Республикаси қадимги қўлёзма асарлар давлат реестри"нинг 2-жилди нашрга тайёрланди, шунингдек А.Навоийнинг "Хазоинул маоний" - "Маънолар хазинаси" асари, "Тафсир тиббиён", "Муқаддиматул жазаирия", "Солатил Масъуди", "Қомус" ва бшқ. ноёб асарларга реставраторларимиз томонидан иккинчи ҳаёт бағишланди. Ислом цивилизацияси маркази яқин фурсатларда мактаб ўқувчилари ва талабалар учун реставрация, каллиграфия, миниатюра, саҳҳофлик, арабий ёзувлар йўналишларида мутахассислар таёрловчи икки йиллик мактаб очишни режалаштирмоқда.