Халқаро ҳамкорлик кенгаймоқда.


2019 йил 24 июнь куни Ўзбекистон Халқаро ислом академиясида ўз ишини бошлайдиган "Ўзбекистонда исломшунослик: ютуқ ва истиқболлар" мавзусидаги халқаро семинар ишида иштирок этиш учун Ислом Ҳамкорлик Ташкилоти ҳузуридаги Ислом тарихи, санъати ва маданияти илмий-тадқиқот маркази - ИРСИCАнинг бош директори доктор Холид Эрен Тошкентга келди. И.Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида юқори  мартабали меҳмонни Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази директори, ИРСИCА раҳбарлик кенгаши аъзоси Ш.Миноваров ва Ўзбекистон Халқаро ислом академияси ректори Ш.Ёвқочев кутиб олдилар. ИРСИCА бош директори халқаро семинарда нутқ сўзлайди, Ўзбекистондаги Халқаро ислом академияси фахрли доктори унвонини топшириш ва академия ҳузурида ИРСИCА кафедрасининг очилиши маросимида иштирок этади.  

 

Ислом цивилизацияси маркази матбуот хизмати.