Юксак эътироф муборак


Муҳтарам Президентимизнинг 2016 йил 28 декабрда “Ўзбекистон фахрийларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармаси фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонлари қабул қилинган эди. Мазкур фармонга мувофиқ, “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишони таъсис этилган.

 2021 йил 26 апрель куни бир қатор фидоий юртдошларимиз ушбу  мукофот билан тақдирландилар.

Мукофотланганлар орасида Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази директори, давлат ва жамоат арбоби, моҳир таржимон Шоазим Миноваров, директор ўринбосари, фазилатли Шайх Абдулазиз Мансур ва бўлим бошлиғи, оташқалб шоир Мирзо Кенжабек биринчи даражали “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишони соҳиби бўлдилар.

Марказ жамоаси фидоий ва жонкуяр устозларга  халқ ва Ватан йўлидаги хизматларида улкан муваффақиятлар бардавом бўлишини, мустаҳкам соғлиқ, узоқ умр ва оилавий бахт ёр бўлишини тилаб қолади!

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази

матбуот хизмати