Al Azhar


Ўзбекистондаги ислом цивилизацияси маркази ва Ал-Азҳар мажмуаси ҳузуридаги Ислом тадқиқотлари Академияси, ўртасидаги ўзаро ҳамкорлигининг асосий йўналишлари таълим, илмий-тадқиқот ва маданият соҳаларида ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва ривожлантириш. Тадқиқот ва изланишлар ўтказиш, илмий мақола ва тадқиқотлар нашр қилиш, илмий маълумотлар алмашинувини йўлга қўйиш (соҳага оид етакчи олим ва мутахассисларни жалб қилган ҳолда);

 Ўзбекистон Республикаси ва Миср Араб Республикасида ҳамкорликдаги илмий анжуманлар ташкил қилиш конференциялар, семинарлар, давра суҳбатлари Томонларнинг таълим ва маърифий дастурларини амалга оширишда кўмаклашиш;

Юқоридаги мақсадлар ижросини таъминлашга хизмат қилувчи бошқа йўналиш ва шаклдаги ҳамкорликни ривожлантириш.