Энг сўнгги янгиликлар


Ўзбекистонлик хаттот Туркияда малака ошириб қайтди
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази ходими Нажмиддин Фаёзий Туркиянинг Истанбул шаҳридаги BİKSAD санъат марказида машҳур хаттот Хусейн Кутлу бошчилигида малака ошириб қайтди. Малака ошириш давомида у насҳ ва сулс хатлари сирлари, китобат санъатига оид ўзига хос дарсларда иштирок этди....
Али Қушчининг ўғлига тегишли асар Ўзбекистонга келтирилди
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига буюк олим Али Қушчининг ўғли Қози Абдураҳмон қаламига мансуб "Равнақ-ул бўстон" асарининг факсимиле нусхаси олиб келинди. Ушбу асарнинг асл нусхаси Аё София кутубхонасида сақланмоқда. 2000 йил Анқарада нашр қилинган китоб сўнгида асл нусхасининг факсимилеси ҳам илова қилинган. Китоб Марказга Истанбул университети профессори Эмек Ушенмез томонидан тақдим этилди....
Малайзиядаги қадимий қўлёзмаларнинг нусхалари Ўзбекистонга келтирилади
Малайзияда Ислом цивилизацияси маркази директори Фирдавс Абдухолиқовга мамлакатимиз маданий меросига оид тарихий қўлёзмаларнинг факсимиле нусхалари топширилди. Булар: Абу Райҳон Берунийнинг "Ат-Тафҳим" ва Абулқосим Фирдавсийнинг Темурийлар даврида кўчирилган "Шоҳнома" асарлари. Ислом тафаккури ва цивилизацияси институтида ташкил этилган тадбирда Ўзбекистоннинг Малайзиядаги элчиси Каромидин Гадоев ҳам иштирок этди. ...
Амир Темур даврига оид Қуръони Карим қўлёзмасининг энг катта нусхаси
Амир Темур ҳукмронлиги даврида хаттот Умар Ақтоъ томонидан кўчирилган Қуръони Карим қўлёзмаси ўзига хос улкан ҳажми ва ноёб ҳуснихати билан ажралиб туради. Ушбу маҳобатли асар 1402-1405 йиллар оралиғида Ҳиротда яратилган бўлиб, унинг саҳифалари 1,25 х 2,25 метр ҳажмга эга. Қўлёзма Самарқанддаги Бибихоним масжидида махсус тош лавҳда сақланган.  ...
Баҳром Абдуҳалимов, ЎзРФА вице президенти, Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти директори, профессор: "Замон тезкорликни талаб этмоқда"
Баҳром Абдуҳалимов, ЎзРФА вице президенти, Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти директори, профессор: "Замон тезкорликни талаб этмоқда"...
Фирдавс Абдухолиқов, Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази директори
Ассалому алайкум ҳурматли ҳамюртлар ва устозлар, азиз ҳамкасблар! Барчангизни кириб келаётган янги 2025 йил билан самимий қутлайман!...