Бухоро шаҳрида тарғибот тадбирлари ўтказилди


2024 йил 12 февраль куни Ислом цивилизацияси маркази катта илмий ходими А.Муратов, Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази илмий ходими Б.Тураев,  Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази илмий ходими И.Абдурахмонов ва Имом Термизий халқаро илмий тадқиқот маркази илмий ходими К.Жомаҳмадовлардан иборат тарғибот гуруҳи Бухоро вилояти Бухоро шаҳрида тарғибот тадбирларни ўтказдилар.

Тадбирда Бухоро шаҳар ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Ф.Хамроев, Бухоро шаҳар ҳокимининг ўринбосари - Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи М.Умарова, Республика Маънавият ва маърифат маркази Бухоро шаҳар бўлинмаси раҳбари А.Ҳакимов, шунингдек, Ёшлар агентлиги, Маҳалла уюшмаси вакиллари (жами 220 нафар) иштирок этдилар.

Учрашувда “Буюк алломаларимиз илмий меросида юксак инсонпарварлик ғоялари тараннуми”, “Ёшларимизни ёт оқимларнинг бузғунчи ғояларидан ҳимоя қилиш” ва “Янги Ўзбекистонда диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар” мавзусида маърузалар тингланди. “Жаҳолатга қарши маърифат – асосий мақсадимиз” номли фильм намойиш этилди.

Тадбир якунида илмий-тадқиқот марказлари томонидан нашр этилган 50 номдаги янги китоб ва рисолалар тақдимоти ўтказилди.

Тарғибот тадбири Бухоро телевидениеси орқали тасвирга олиниб, маҳаллий газета ва телеканалларда, ҳамда илмий-тадқиқот марказларининг Интернет сайтларида кенг ёритилди.