Буюк алломаларимиз илмий мероси тарғиби давом этмоқда


Жорий йилнинг 13 февраль куни Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази,  Имом Термизий, Имом Бухорий, Имом Мотуридий марказлари ходимларидан иборат тарғибот гуруҳи томонидан Самарқанд вилояти Самарқанд тумани ҳокимлиги биносида “Буюк алломаларимиз илмий мероси” мавзусида семинар-тренинг ўтказилди.

 Унда вилоятнинг Нуробод, Булунғур, Самарқанд туманлари масъул раҳбарлари, ҳоким ёрдамчилари, маҳалла раислари ва фаоллари – жами 400 нафар иштирокчи қатнашишди.

  Семинар-тренинг давомида мутахассисларнинг Ўзбекистонда диний-маърифий соҳадаги ислоҳотлар мазмун-моҳияти, алломаларимиз илмий меросининг ёшлар тарбиясидаги ўрни ҳамда жаҳолатга қарши маърифат билан курашишда аждодларимиз бой илмий-маънавий меросининг аҳамияти юзасидан маърузалари тингланди.

Савол-жавобларга бой бўлган тадбир сўнгида илмий марказлар томонидан чоп этилган янги нашрлар кўргазмаси ҳам бўлиб ўтди.