Жиззах вилояти бўйлаб тарғибот тадбирлари давом этмоқда


2024 йил 20 февраль куни Ислом цивилизацияси маркази илмий ходими А.Муратов, Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази катта илмий ходими Ж.Жумаев,  Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази илмий ходими И.Абдурахмонов ва Имом Термизий халқаро илмий тадқиқот маркази илмий ходими К.Жомаҳмадовдан иборат тарғибот гуруҳи Жиззах вилояти Жиззах шаҳрида тарғибот тадбири ўтказди.

Тадбирда Жиззах вилояти ҳокимининг Жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича котибияти мудири Н.Раимов, Дин ишлари бўйича қўмтанинг Жиззах вилояти ҳудудий бошқармаси бош мутахассиси А.Усманов, Жиззах политеҳника институти ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича биринчи проректор С.Эшбекова, Жиззах политеҳника институти ёшлар билан ишлаш ва маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи М.Холбекова, Республика маънавият ва маърифат маркази Жиззах вилоят бўлими ходимлари, Институт профессор ўқутувчилари, туютерлари ҳамда талаба ёшлар иштирок этишди (жами 330 нафар) иштирок этди.

Учрашувда “Буюк алломаларимиз илмий меросида юксак инсонпарварлик ғоялари тараннуми”, “Ёшларимизни ёт оқимларнинг бузғунчи ғояларидан ҳимоя қилиш” ва “Янги Ўзбекистонда диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар” мавзусида маърузалар тингланди. “Жаҳолатга қарши маърифат – асосий мақсадимиз” номли фильм намойиш этилди.

Тадбир якунида илмий-тадқиқот марказлари томонидан нашр этилган 50 номдаги янги китоб ва рисолалар тақдимоти ўтказилди.