Сурхондарё вилоятида тарғибот тадбирлари ўтказилди


2024 йилинг 26–27 февраль кунлари Сурхондарё вилояти Термиз шаҳрида ҳамда Денов тумани марказида  “Буюк алломаларимиз илмий мероси” мавзусида семинар-тренинглар ташкил этилди. Тадбирларда шаҳар, туман ҳокимлари, ҳоким ўринбосарлари ҳокимлик аппарати ходимлари, шунингдек Денов, Сариосиё, Узун туманларининг маҳалла раислари, ҳудудлардаги ҳоким ёрдамчилари, маҳалла ва хотин-қизлар фаоллари, диний соҳа олимлари, мактабгача таълим муассасалари директорлари ва уларнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари иштирок этди.

Денов туманида бўлиб ўтган тадбирни туман ҳокими Илҳом Аброров очиб бериб, бундай семинарлар халқимиз маънавий дунёқарашининг ўсишида муҳим ўрин тутишини алоҳида таъкидлади. Семинарда Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази катта илмий ходими О.Тангиров “Янги Ўзбекистонда диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар” мавзусида маъруза қилиб, бугунги ислоҳотлар даврида қонун устуворлиги муҳим ўрин тутиши, исломнинг инсонпарварлик моҳияти, диний таълим тизимидаги ислоҳотлар, буюк алломаларимиз илмий меросининг ўрни каби масалаларда сўз юритди.