Тарғибот тадбирлари Самарқандда вилоятида ҳам давом эттирилмоқда


Жорий йилнинг 12 февраль куни Самарқанд вилояти ҳокимлигида “Буюк алломаларимиз илмий мероси” мавзусида семинар-тренинг ўтказилди.

Унда барча туман ва шаҳар масъул раҳбарлари, ҳоким ёрдамчилари, маҳалла раислари ва фаоллари қатнашишди.

Семинар-тренинглар давомида юртимиздаги илмий тадқиқот марказларидан ташриф буюрган маърузачилар –Ўзбекистонда диний-маърифий соҳадаги ислоҳотлар мазмун- моҳияти, алломаларимиз илмий меросининг ёшлар тарбиясидаги ўрни ҳамда жаҳолатга қарши маърифат билан курашишда аждодларимиз бой илмий-маънавий меросининг аҳамияти юзасидан маърузалар қилишди. Жумладан, Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази катта илмий ходими Обид Тангиров “Ўзбекистонда диний-маърифий соҳадаги ислоҳотлар мазмун- моҳияти” мавзусидаги маърузаси билан иштирок этди.

Савол-жавобларга бой бўлган тадбир сўнгида илмий марказлар томонидан чоп этилган янги нашрлар кўргазмаси ҳам бўлиб ўтди.