Хатирчи туманида тарғибот тадбирлари ўтказилди


Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази,  Имом Термизий, Имом Бухорий, Имом Мотуридий марказлари ходимларидан иборат тарғибот гуруҳи шу йилнинг 13 февраль куни Навоий вилоятининг Хатирчи туманида учрашув ўтказишди. Туман ҳокимлиги биносида ўтказилган тадбирда ҳоким, ҳоким ўринбосарлари, маҳалла раислари, хотин-қизлар фаоллари, диний соҳа уламолари, мактабгача таълим муассасалари, шунингдек, мактаб директорлари ва уларнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари – жами 220 нафар иштирокчи фаол қатнашди.

“Жаҳолатга қарши маърифат – асосий мақсадимиз” ҳужжатли фильми намойиши билан бошланган учрашувда “Буюк алломаларимиз илмий меросида юксак инсонпарварлик ғоялари тараннуми”, “Ёшларимизни ёт оқимларнинг бузғунчи ғояларидан ҳимоя қилиш” ҳамда “Янги Ўзбекистонда диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар” мавзусида маърузалар тингланди.

Тадбирда соҳа мутахассисларига кўплаб саволлар тушди. Олим ва тадқиқотчилар саволларга батафсил жавоб бериб ўтишди.

Учрашув сўнггида илмий-тадқиқот марказлари томонидан нашр этилган 50 номдаги янги китоб ва рисолалар кўргазмаси бўлиб ўтди.