ҲАМКОРЛИК МЕМОРАНДУМИ ИМЗОЛАНДИ


  Бугун 31 октябрь куни Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига Бирлашган Араб АмирликларинингМуҳаммад бин Зойид ижтимоий фанлар университети ректори маслаҳатчиси Доктор Карима Ал-Мазруи ташриф буюрди. Меҳмонни Марказ директори Ш.Миноваров кутиб олди.

    Хорижлик меҳмонга мамлакатимизда диний-маърифий соҳада, хусусан, Ислом дини меросини қайта тиклаш, маърифий ислом ғоясини халқаро миқёсда кенг тарғиб қилиш, жаҳолатга қарши маърифат билан курашиш соҳаларида олиб борилаётган ислоҳотлар ҳақида маълумот берилиб,  Марказнинг мақсад ва вазифалари ҳақида алоҳида тўхтаб ўтилди.

    Мартабали меҳмон учрашув давомида Муҳаммад бин Зойид ижтимоий фанлар университети хусусида атрофлича маълумот берди. Шундан сўнг, томонлар ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

 

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази

 Ахборот хизмати