Туркия музейларига сафар уюштирилди


Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази музейи экспозициясини шакллантириш ҳамда гид-таржимонларни тайёрлашда хорижий тажрибани ўрганиш мақсадида Марказ масъул ходимлари Туркиянинг Анқара, Истанбул ҳамда Коня шаҳарларига сафар уюштиришди.

Музей ва экспонатлар илмий бўлими бошлиғи Иброҳим Йўлдошев бошчилигидаги ишчи гуруҳ “Панорама-1453”, “Тўпқопи”, “Туркия Ислом санъати музейи”, “Қадимги сув ғори”, “15 июль музейи”, “Билимлар музейи” ҳамда Туркия Республикаси Президенти ҳузуридаги миллий кутубхона фаолияти билан танишдилар.

Сафар давомида Марказ ҳамда Туркиядаги музей ва кутубхоналар ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди.

 

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази

Ахборот хизмати