ХАБАР


2023 йилнинг 5 октябрь куни Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази музейининг “Илм-фан” бўлими экспозициясини такомиллаштириш юзасидан йиғилиши бўлиб ўтди. Унда музейни шакллантиришга оид вазифалар юзасидан ишчи гуруҳни кенгайтириш, тарихий матнларни ёзиш ва масъулларни тайинлаш, медиаматериаллар, ҳужжатли фильмлар, интерактив ўйинлар, аудиоёзувлар, анимациялар тайёрлашда сценарий муаллифлари билан биргаликда ишлаш, кириш қисмида ўрнатилган 7 та паннолардаги ҳамда шифтга илинган 12 нафар олимлар портретларининг график маҳсулотларини такомиллаштириш, экспонатлар муляжлари ясалишида соҳа мутахассислари таклифларини олиш масалалари кўриб чиқилди.



Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази
Ахборот хизмати