Хабар


Aгар фарзандингиз журналистика, хорижий тиллар, адабиёт ва нотиқлик каби соҳаларга қизиқадиган бўлса, унда Aбдулла Қодирий номидаги ижод мактаби айнан сиз қидирган маскан!

Ижод мактаби 2023-2024 ўқув йили учун 7-8-9-10 синфларга қабул жараёнларини бошлади. Номзодларга қулайлик яратиш мақсадида ҳужжатлар ОНЛAЙН шаклда ариза.пиима.уз сайти орқали қабул қилинмоқда. 

Қабул учун қуйидаги ҳужжатларни електрон шаклда юклашингиз керак бўлади: 

➖ Талабгорнинг туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномаси нусхаси;
➖ Талабгорнинг охирги 2 ой давомида тушган фотосурати;
➖ Ўқувчининг тегишли ўқув йили натижасига кўра баҳолар табелининг мактаб директори томонидан тасдиқланган нусхаси;
➖ Талабгор ҳамда унинг ота-онаси (қонуний вакили) фуқоролик паспорти маълумотлари, боғланиш учун мобил телефон рақамлари;

Имтиҳон 3 босқичда бўлиб ўтади: 
1-босқич: ижодий матн яратиш;
2-босқич: ижодий суҳбат;
3-босқич: она-тили ва адабиёти фанидан 20 та тест, инглиз тили фанидан 15 та тест  ҳамда интелектуал қобилят даражаси бўйича 15 та тест.

Имтиҳон натижалари Aгентликнинг расмий веб-сайтида еълон қилинади.

Сизни қизиқтирган саволлар билан Aбдулла Қодирий ижод мактаби қабул операторларига қуйидаги рақамлар орқали мурожаат қилишингиз мумкин: 
 +998909261707
+998930924190
+998906564040 

☎️ Cалл-марказ: 1206