ПАННО МУҲОКАМАСИ БЎЛИБ ЎТДИ


Шу йилнинг 25 октябрь куни Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси дирекцияси биносида Марказ музейининг 9-бўлими учун 24х8 ҳажмда яратилаётган рангтасвир панно муҳокамаси бўлиб ўтди.

Йиғилишда олимлар, тарихчилар, санъатшунослар, рассомлар, муҳандислар ва бошқа мутахассислар иштирок этиб, Ренессанс даврларининг панно мазмун-моҳиятида қанчалик акс этаётганини таҳлил қилишди. Паннода тасвирланаётган тарихий шахслар, рамзлар, ранглар бўйича таклифлар берилди.

Шунингдек, йиғилишда Заҳириддин Муҳаммад Бобур ва бобурийлар даврига бағишланган равоқда акс этадиган асарнинг эскизи ҳам муҳокамага қўйилди. Таклифлар ўрганилиб, қисқа муддатда асарнинг рангтасвирда ишланадиган эскизи тайёрланиши таъкидланди.   

 

 

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази

Ахборот хизмати