Миноваров Шоазим

ДИРЕКТОР


Facebook Twitter Telegram

Миноваров Шоазим Шоисламович Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг 17.07.2017 йлдаги 505-сонли қарори билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистондаги Ислом маданияти маркази директори лавозимига тайинланган.

Шоазим Миноваров Тошкент Француз альянсига у ташкил этилган 2015 йилдан буён раҳбарлик қилган. Шоазим Миноваров — тажрибали дипломат ва таржимон сифатида эътироф этилиб, фрунцуз ҳукуматининг «Хизматлари учун» кавалер ордени билан тақдирланган.

Шунингдек, Шоазим Миноваров турли йилларда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раиси,  Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси,  Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирининг ўринбосари, Ўзбекистон Республикасининг Миср Араб Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси лавозимларида ҳам хизмат қилган.

Шоазим Миноваров — “Мустақилликнинг 15 йиллиги” кўкрак нишони ва “Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 25 йиллиги” кўкрак нишонлари билан тақдирланган.

Миноваров Шоазим Шоисламович 2021 йил 25 май куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг жамоат ва диний ташкилотлар билан ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди.