Энг сўнгги янгиликлар


Тошкент шаҳрида янги жоме масжид пойдеворига ғишт қўйилди
Аллоҳ таолога шукрки, юртимизда янги масжидларни бунёд этиш, мавжудларини замонавий шаклда қайта барпо қилиш ишлари давом этмокда. Тошкент шаҳри Миробод тумани “Оқ уй” жоме масжидини замонавийлик ва миллийликни инобатга олган ҳолда янги лойиҳа асосида қуриш ишлари бошлаб юборилди. Бугун, 11 феврал куни бўлиб ўтган хайрли тадбирда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари иштирок этиб, масжид биносининг биринчи ғиштини яхши тилак ва хайрли дуолари ила қўйиб бердилар....
Ташқи ишлар вазирлиги Россияда бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларига мурожаат билан чиқди
Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон фуқаролари мурожаатлари муносабати билан махсус хабар эълон қилди. Унда қайд этилишича, Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги томонидан меҳнат миграциясида бўлиб турган ва чет элда вафот этган ватандошлар жасадини Ўзбекистон Республикасига олиб келишда амалий ёрдам кўрсатилади....
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг ишлари давом эттирилмоқда
2019 йилнинг 9 февраль куни «Hilol-nashr» нашриёт-матбаа уйида фазилатли ШайхМуҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳнинг рус тилидаги навбатдаги китобларининг тақдимоти бўлиб ўтди....
Муфтий ҳазрат Абу Дабидаги анжуманда иштирок этмоқда
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари Мусулмон донишмандлар кенгаши раиси, доктор Султон Румайсий жанобларининг таклифига биноан Бирлашган Араб Амирлигининг Абу Даби шаҳрида бўлиб ўтаётган халқаро анжуманда иштирок этмоқда. ...
Алишер Усмонов Ўзбекистонга 8 млн долларлик нодир китоблар коллекциясини совға қилди
АЛИШЕР УСМОНОВ ЎЗБЕКИСТОНГА 8 МЛН ДОЛЛАРЛИК НОДИР КИТОБЛАР КОЛЛЕКЦИЯСИНИ СОВҒА ҚИЛДИЎЗБЕКИСТОНДАГИ ИСЛОМ ЦИВИЛИЗАЦИЯСИ МАРКАЗИ ДИРЕКТОРИ ШОАЗИМ МИНОВАРОВНИНГ МАЪЛУМ ҚИЛИШИЧА, МАРКАЗНИНГ МАЪМУРИЙ ВА АСОСИЙ БИНОЛАРИНИ ҚУРИШ, УНИНГ МОДДИЙ-ТЕХНИК БАЗАСИНИ МУСТАҲКАМЛАШ БОРАСИДАГИ ИШЛАРГА ҲОМИЙЛИК ҚИЛАЁТГАН ВАТАНДОШИМИЗ...
Чўлпон француз тилида
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази директори Ш.Миноваров 26 сентябрь куни Ўзбекистон олий ўқув юртлари талабалари билан учрашувларда иштирок этиш учун республикада меҳмон бўлиб турган Франция илмий тадқиқотлар миллий маркази профессори, ёзувчи, публицист ва таржимон Стефан Дюдуаньон билан учрашди....