Энг сўнгги янгиликлар


Лондонда “Хамса” асарининг ноёб қўлёзмаси топилди
Буюк Британияда бўлиб турган Ўзбекистон делегацияси Лондон шаҳридаги "Christie's" ва "Sotheby's" аукцион савдо уйларида бўлди....
Ўзбекистонда янги уйғониш даври учун улкан салоҳият шаклланмоқда.
— 2018 йилдан бери Ўзбекистондаги ўзгаришларни, янги ташаббусларни ўрганган, хусусан, қадимий қўлёзмаларни тадқиқ этиш марказининг раҳбари сифатида Ўзбекистонга бир неча бор борган инсон сифатида гувоҳлик беришим мумкинки, Ўзбекистонда янги уйғониш даври учун улкан салоҳият шаклланмоқда....
Лондонда Ўзбекистон маданий мерос ҳафталиги тадбирлари бошланди
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази директори Фирдавс Абдухолиқов бошчилигидаги бир қатор олимлар, тадқиқотчилар, шунингдек, Франциядаги Темурийлар жамияти асосчиси ва президенти Фредерик Брессандан иборат делегация Лондондаги Ал-Фурқон ислом мероси фондида бўлди.  Учрашувда Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамияти (WOSCU) ва Ал-Фурқон ислом мероси фонди билан яқиндан ҳамкорлик қилиш борасида сўз юритилди. ...
2 декабрдан "Маърифат карвони" илмий-маърифий тарғибот тадбирлари старт олади
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ислом цивилизацияси маркази ва Республика маънавият ва маърифат маркази ташаббуси билан 2-7 декабрь кунлари Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўйлаб “Тамаддун, маданият ва маърифат” мавзусида Маърифат карвони илмий-маърифий тарғибот тадбирлари бўлиб ўтиши ҳақида маълум қилинган эди....
Қуръони каримнинг Ўзбекистон фондларида сақланаётган қадимий нусхалари давлат реестри тузилади
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 10 февралдаги “Қадимий ёзма манбаларни сақлаш ва тадқиқ этиш тизимини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига биноан, республика ҳудудидаги барча музейлар, кутубхоналар ва архив фондларида сақланаётган қадимий ёзма манбаларнинг давлат реестрини тузиш ва доимий мониторингини юритиш вазифаси белгиланган....
Али Қушчи: мангуликнинг беш асри
Мамлакатимиз тарихининг турли даврларида жаҳоншумул цивилизациялар, йирик империялар, ҳавас қилса арзигулик шаҳарлар ва бебаҳо меъморий обидалар вужудга келган. Айниқса, буюк аждодларимиз томонидан яратилган тенгсиз маданий мерос намуналари инсоният тарихида ўчмас из қолдирган. Бу илмий, тарихий ва бадиий асарлар бугун дунёнинг турли нуқталарида, хориж тўпламлари, жамғармалари, кутубхона ва музейларида сақланмоқда....